Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлган эди. Абдуллоҳ нима қилиш ҳақида ҳамроҳлари билан маслаҳатлашди. Расулуллоҳ с.а.в. уларни урушишга буюрмаган эдилар. Баъзилари: «Агар шу кеча уларни ўз ҳолига қўйсак, Маккага кириб кетишади. Агар уларни ўлдирсак, ҳаром ойда ўлдирган бўламиз», деб иккиланишди. Охири урушишга аҳд қилишди. Мусулмонлардан бири карвонбоши Амр ибн Ҳазрамийга ўқ отиб уни ўлдирди. Мусулмонлар Қурайшдан икки кишини асир олиб, карвонни ҳайдаб Мадинага қайтишди. Расулуллоҳ с.а.в. уларни кўриб: «Мен сизларни ҳаром ойда уруш қилишга буюрмаган эдим», дедилар ва асирларга ҳам, ўлжаларга ҳам тегмадилар.
Расулуллоҳ с.а.в. Қурайш хабарларини билиб келиш учун жўнатган, лекин Қурайш карвонига ҳужум қилиб, унинг кишиларидан бирини ўлдириб, иккитасини асирга олган, молларини қўлга киритган ва ҳаром ой - Ражабда бу ишларни қилган Абдуллоҳ бошчилигидаги сария воқеаси шу. Хўш, Ислом бу ишга қандай қарайди? Расулуллоҳ с.а.в. бу ҳақда Оллоҳнинг ҳукми нозил бўлишини кутиб, асирлар ва молларга тегмадилар. Қурайш эса бу фурсатни ғанимат билиб, араблар ичида Муҳаммадга с.а.в. қарши ташвиқот юргизишда фойдаланди. Ҳамма жойда: «Муҳаммад ва унинг асҳоблари ҳаром ойни ҳалол қилиб олишди ва унда қон тўкишди, кишиларни асир қилиб, молларни тортиб олишди», деб жар солди. Бу хусусда Маккадаги мусулмонлар билан мушриклар ўртасида тортишувлар юз берди. Маккадаги мусулмонлар: «Биродарларимиз бу ишни Ражаб ойида эмас, Шаъбон ойида қилишган», деб жавоб беришди. Бироқ бу жавоб ташвиқотни тўхтатиб қўйишга кифоя қилмас эди. Бу ташвиқотга яҳудийлар ҳам аралашиб, Абдуллоҳ ибн Жаҳш қилган ишни қоралай бошлашди. Мусулмонлар уларга қарши олиб борилаётган бу ташвиқотлардан танг аҳволга тушиб қолишди. Расулуллоҳ с.а.в. ваҳий ва бу иш тўғрисида Оллоҳнинг ҳукмини кутиб сукут сақлар эдилар. Мана шундай бир вақтда «Бақара» сурасидаги Оллоҳ Таолонинг ушбу ояти нозил бўлди:
يَسْأَلُونَكَ عَنِ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ وَصَدٌّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِنْدَ اللَّهِ وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِ وَلاَ يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا
– „Сиздан «шаҳри ҳаром» - уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Оллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга ишонмаслик ва Масжидул-Ҳаромдан (яъни Маккадан) тўсиш ва ундан унинг аҳлларини қувиб чиқариш, Оллоҳнинг наздида энг катта гуноҳдир. Фитна - диндан қайтариш ўлдиришдан-да каттароқ гуноҳдир. Улар - кофирлар қўлларидан келса, то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан урушаверадилар»“. [2:217]
41-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|